Махсустехникаларнинг иситиш ва совутиш тизимларини таъмирлаш

Махсус техникага иситгичлари ва совутгичларини ўрнатишга улгурган ҳайдовчилар тоифаси учун шуни билиш керакки, носозликлар юз берган тақдирда бизнинг хизмат кўрсатиш марказимиз юқори сифатли, тезкор таъмирлашни амалга оширишга ва ҳамда узоқ муддатга махсус техника ҳарорат режими муаммоларини ҳал қилишга тайёр.

Профессионалларни танлашнинг афзалликлари

Компания сиёсатининг ўзига хос хусусияти - энг қулай молиявий шароитлар, юқори профессионаллик ва иш самарадорлиги. Бу каби бузилишларни бартараф этиш учун етарли тажриба ва амалий кўникмаларга эга бўлган малакали мутахассисларгагина рухсат берилиши керак. Доимий такомиллаштирилиб борилувчи ва ўзгарувчан махсус техникаларда мустақил равишда носозликларни бартараф этишга уриниш фожиали оқибатларга олиб келиши мумкин.

Бизнинг марказимизда Сизга зарур бўлган барча нарса мавжуд: мутахассислар жамоасидан ташқари, зарур жиҳозлар, бутловчи қисмлар, турли маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг автоном иситгичлари ва совутгичлари учун ҳам эҳтиёт қисмлар мавжуд.

Нима учун бизни танлайдилар?

Иситгичлар ва совутгичларни юқори сифатли таъмирлаш зарур бўлса - компания менежерлари билан боғланинг. Иситиш тизимининг тўлиқ диагностикаси, бузилиш сабабини аниқлаш кўп вақт талаб этмайди. Янги иситиш ва совутиш тизимларини таъмирлаш ёки ўрнатиш автомобилларга хизмат кўрсатиш марказида ҳам, корхона ҳудудида ёки мижознинг гаражида ҳам амалга оширилади.

Биз амалга оширамиз:

  • иситиш ва совутиш ускуналари ишини диагностика қилиш;
  • эски моделларни ечиб олиш ва янгисини ўрнатиш;
  • ҳаволи ва суюқлик билан ишловчи қисмларни таъмирлаш.