Махсус техника тирқишларини ўткирлаш ва қайта тиклаш

Экскаваторлар, юклагичлар ва бошқа махсус техникалардаги гидравлик тизим ишлаш жараёнида ортиқча юкламаларни ўтказади. Бунда, энг тез кўп ҳаркатланувчи қисмлар, масалан, тирқишлар ва проушиналар кабилар эскиради. Бу табиий жараён, лекин бу жараён тез ёки секинроқ бўлиши мумкин, бу машинанинг носозликларни эрта бартараф этиш учун қанчалик мунтазам равишда текширилиши ва профилактика чоралари кўрилганига боғлиқ бўлади. 
Вақт ўтиши билан, техникага етарлича эҳтиёткорлик билан ишлов берилган бўлса ҳам, ўткирлаш ва тирқишларни қайта тиклаш керак бўлади.

Гидравликанинг носозлиги ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларга олиб келади, шунинг учун унинг ҳолатини диққат билан кузатиб бориш керак.
Биз махсус техниканинг барча моделларидаги тирқишларни тезда тиклаймиз. Биз нафақат ўткирлаш ва қуйиш орқали боғламларни стандарт таъмирлаш бўйича хизматларни тақдим этамиз, балки ўта мураккаб бўлган вазифаларни ҳам бажарамиз.

Қуйидаги турдаги тирқишларни қайта тиклаймиз:

  • дискли,
  • резбали,
  • "бармоқлар учун" мўлжалланган.

 

Биз Ўзбекистонда LiuGong брендини расман намойиш этамиз. Биз ушбу бренд остида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг хусусиятлари ва хўзига хосликлари ҳақида барча нарсани биламиз. Шунинг учун, иккиланманг: агар таъмирлаш бизнинг марказ томонидан амалга оширилса, у аъло даражада, бенуқсон бажарилади.

Тирқишларни ўткирлаш гидравлик тизимни капитал таъмирлашдан кўра анча арзонга тушади. Таъмирлашнинг ўз вақтида амалга оширилиши молиявий ресурсларни тежаш ва техникаинг ишлаш муддатини сезиларли даражада ошириш имконини беради.

Қурилиш, тупроқ қазиш ёки кўтариш ва юк ортиш учун махсус машиналар боғламларининг алоҳида элементларини тиклаш керак бўлганда бизга мурожаат қилинг.

Махсус техника гидлавликасини таъмирлаш

Махсус техниканинг гидравлик тизими гидроюритманинг бир қисми сифатида махсус техниканинг узлуксиз ишлашини таъминлайди, шунингдек, юқори маҳсулдорликни ва қурилиш ёки катта ҳажмли юкларни ташиш пайтида вазифаларни ўз вақтида ҳал қилишни кафолатлайди.
Компаниямиз LiuGong махсус техникаларини гидравлик таъмирлашни амалга оширишни таклиф қилади, бу Сизнинг вақтингиз ва маблағингизни сезиларли даражада тежайди, ҳар қандай мураккаблик даражасидаги вазифаларни муваффақиятли ҳал қилади ва юқори сифатли қисмларни кафолатлайди.

Биз қандай хизматларни таклиф этамиз?

 Махсус жиҳозларнинг гидравликасини таъмирлаш белгиланган юк ҳажми сезиларли даражада ортиб кетганда, транспорт бошқа мақсадларда ишлатилганда, бутловчи қисмларда завод нуқсони бўлганда ёки мой ва ёқилғи ушбу турдаги транспорт учун етарли бўлмаган ҳолларда талаб қилинади.

Биз қуйидаги хизмат турларини муваффақиятли амалга оширамиз:

  • юқори аниқликдаги қурилмалар ёрдамида носозликлар диагностикасини амалга оширамиз;
  • барча мавжуд бузилишларнинг сабабларини аниқлаймиз;
  • тиқилмаларни бартараф қиламиз, гидравлик тизимни ювамиз;
  • барча ишдан чиққан қисмларни фақат оригинал ва сифатли қисмларга муваффақиятли алмаштирамиз;
  • тизимдаги барча керакли параметрларни созлаймиз;
  • мижозларимизга барча қизиқтирган масалалар бўйича профессионал маслаҳат берамиз ва келажакда бизнинг хизматларимиздан фойдаланишни таклиф қиламиз.

Бизнинг компаниямизга мурожаат қилишнинг афзалликлари

Компания ўз сафига тажрибали ва энг қийин вазиятларда ёрдам беришга тайёр бўлган профессионал ходимларни муваффақиятли уюштирган. Кафолатланган сифатли таъмирлашдан ташқари, биз энг мақбул тўлов усуллари, келгусида ҳамкорлик қилиш имконияти, чегирмалар хамда махсус таклифларни таклиф қилишимиз мумкин.

Биз кўрсатилаётган хизматлар сифатини доимий равишда кенгайтириб борамиз, эҳтиёт қисмлар ва асбоблар турларини кенгайтирамиз, мижозларнинг хоҳиш-истакларини бажаришга индивидуал ёндашамиз,  ўз вақтида қўшимча тўловларсиз таъмирлаймиз.