LiuGong техникасини кафолатли етказиб бериш
Қурилиш ишлари, тупроқ қазиш, тоғ-кон саноати учун махсус техникалар мураккаб агрегатлар, техник боғламалар билан жиҳозланган. Кафолатланган хизмат кўрсатиш катта харажатларнинг олдини олишга ёрдам беради.
Кафолатланган хизмат кўрсатиш нима?
Кафолатли маъсулият қуйидаги хусусиятларга эга:
1. Агар ишлаб чиқарувчининг айби билан бирор нарса ишдан чиққан бўлса, кафолат бўйича таъмирлаш ишлари мутлақо бепул амалга оширилади.
2. Бундай хизмат кўрсатиш муддати шартномада белгиланади.
3. Кафолат шартномасининг муҳим шарти - техник хизмат кўрсатиш оралиғига риоя қилиш. Ишлаб чиқарувчиларнинг тавсияларига кўра, биринчи техник хизмат кўрсатиш 3-5 минг километрдан кейин амалга оширилиши керак. Бу техникани ишга тушириш ва заводдаги нуқсонларни аниқлаш учун етарли вақт.
Экскаваторлар, бульдозерлар ва бошқа оғир юк машиналар учун кафолат муддати давомида техник хизмат кўрсатиш муҳим аҳамиятга эга, чунки оғир юклар ва мураккаб иш шароитлари кўпинча ҳужжатларда кўрсатилган муддатдан олдинроқ баъзи камчиликларни очишга олиб келади.
Бирламчи Техник Хизмат Кўрсатиш
Биринчи техник кўрик асосий тизимлар ва блокларни текшириш ва диагностика қилишни ўз ичига олади. Кейин мутахассис қисмларни эскирганлик ҳолатини аниқлаш учун текширади. Ундан сўнг, ёғ, гидравлик ва тормоз суюқликлари, ёқилғи истеъмолини баҳолайди. Кафолатланган қисмлар бепул алмаштирилади ва қолган ҳамма қисмлар ва хизматлар учун тўлов амалга оширилиши керак. Ҳар бир ТКдан ўтиш ҳолати хизматлар китобида қайд этилади.
Техникани дилердан сотиб олиш - ўзингизни сохта, сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилишнинг бир усули. Сизнинг махсус техникангиз муайян вақт давомидашартнома шартлари билан ҳимояланганлигига ишончингиз комил бўлади.
«LiuGong» ишлаб чиқарувчиси техника сифати учун жавобгардир ва 1 йил кафолат беради.