Махсус техникаларнинг электр жиҳозларини таъмирлаш

Биз LiuGong махсус техникаларининг Ўзбекистондаги расмий дилеримиз. Бизнинг усталаримиз кран хизмати билан боғлиқ ишларни, жумладан, LiuGong қурилиш техникасидан хавфсиз фойдаланишни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширадилар. 

Хизмат кўрсатиш марказимизниг фаолият йўналишларидан бири - бу махсус техниканинг электр жиҳозларини таъмирлаш. Мутахассислар барча модификация ва мақсадларга йўналтирилган жиҳозларни таъмирлаш бўйича тажрибага эга. Жорий ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилади, ток қабул қилувчилари ва электр жиҳозларининг бошқа узелларига техник хизмат кўрсатилади. 

Бизнинг ходимларимиз LiuGong махсус машиналарининг электр боғламлари ва тизимларида носозликларни бартараф этадиган малакали усталардан иборат. 

Бизнинг хизматларимиз

Жиддий носозликларнинг олдини олиш учун компаниямиз мунтазам техник хизмат кўрсатишни тавсия қилади. Ишлаш қобилияти йўқолишидан олдин носозликларнинг олдини олиш орқали жиддий носозликлар юзага келганда ускунанинг тўхтаб қолиши туфайли йўқолиши мумкин бўлган вақт ва пулни тежашга эришиш мумкин бўлади. 

  • Носозлик аниқланганда қуйидаги таъмирлаш ишлари амалга оширилади:
  • электр ўтказгичлари ва боғламлардаги носозликларни аниқлаш, бу носозликларни бартараф этиш;
  • зарурат туғилганда, электр ўтказгичлар ва бошқа қисмларни алмаштириш;
  • бошқарув панелини реконструкция қилиш, бошқа носоз боғламларни таъмирлаш.

Жиҳознинг узоқ вақт тўхтаб қолмаслиги учун ҳар бир иш қисқа вақт ичида амалга оширилади. Жорий таъмирлаш ишларида иш ҳажми носозликнинг мураккаблиги ва унинг табиати билан белгиланади. Ташхислаш имконияти ихтисослаштирилган профессионал ускуналар ва махсус жиҳозларнинг ҳар хил турдаги электр жиҳозлари билан ишлаш тажрибаси туфайли мавжуд. 

Бизнинг хизмат кўрсатиш марказимиз ихтисослиги  ўз ичига стрелалар ўриндиқлари, чўмичларлар, грейферлар, шунингдек осма жиҳозлар каби махсус техника боғламларини таъмирлашни олади. Биз портатив бурғулаш ва эритиш-қопламали комплекслар ёрдамида ишни олиб борамиз. Мазкур техника шарофати билан электрожиҳозларни  ҳар қандай жойда, барча вазиятларда таъмирлаш мумкин, бу эса, анъанавий таъмирлаш усуллари билан солиштирганда вақт ва пулни тежайди. Махсус фаолият тажрибасига эгалик, махсустехникани таъмирлаш жиддий қийинчиликларга олиб келмаслиги ва тезкорлик билан амалга оширилишини ишонч билан таъкидлашга асос бўлади. Биз барча  LiuGong махсус устехника моделлари ишончлилигини кафолатлаймиз.