Махсус техникалар двигателларини таъмирлаш

Биз LiuGong  махсус техникаларининг Ўзбекистондаги расмий дилеримиз. Бизнинг хизмат кўрсатиш марказимиз диагностика учун асбоблар ва техникалар билан жиҳозланган. Бу дизель двигателларини профессионал таъмирлаш имконини беради.

Махсус техникаларга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассислар сотувдан олдинги тайёргарликни амалга оширадилар, ишлатилган махсус техникаларни қайта тиклайдилар ва таъмирлайдилар, мунтазам ва фавқулодда таъмирлаш ишларини бажариш учун мижоз ҳузурига борадилар. Шу билан бирга, дала шароитида хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд.

Мижозларимизнинг LiuGong махсус техникаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаган ҳолда, усталар компания салоҳияти ва технологияларидан максимал даражада фойдаланишга интилади. Кўпинча двигателни таъмирлаш боксда эмас, балки объектда амалга оширилади. Уюшган жамоа, профессионаллик, мослашувчан ечимлар, доимий такомиллашув, мобиллик бизнинг асосий афзалликларимиздир. 

Ҳатто LiuGong моделлари каби махсус техникалар ишончли бўлса ҳам, мунтазам техник ва профилактик хизмат кўрсатиш ёки режадан ташқари таъмирлашни талаб қилади. Компаниямиз қурилиш, карьерлар ва йўллар учун янги машиналарни сотишдан ташқари, махсус техникага техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш билан боғлиқ хизматларни тақдим этади.

Бизга мурожаат қилишнинг устунликлари:

1. Профессионаллик, усталарнинг яхши уюштирилган иши, раҳбариятнинг савияли қарорлари. Махсус техникаларга хизмат кўрсатиш соҳасидаги мутахассислар малака курсларини ўташ орқали ўз билим ва кўникмаларини мунтазам такомиллаштириб боради. 

2. Тажрибали муҳандислар турли мақсадларга мўлжалланган махсус техникаларнинг двигателларига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ масалалар бўйича маслаҳат беради, диагностика ва носозликларни бартараф этишни таклиф қилади (агар муаммони телефон орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаса, мижоз кўрсатган жойга усталар жамоаси келади). 

3. Махсустехникаларнинг двигателларини таъмирлашнинг мобиллиги: бизнинг усталаримиз хизмат кўрсатиш маркази ҳудудида эмас, балки мижознинг ускуналари ишлайдиган объектда шошилинч ёрдам кўрсатадилар. Бунинг учун таъмирлаш гуруҳи тегишли жиҳозлар, қисмлар, асбобларга эга.

4. Хизмат кўрсатиш самарадорлиги: биз буюртмачининг муаммоларини тезда ҳал қилишга ҳаракат қиламиз.

Ўз вақтида хизмат кўрсатиш Сизга ишдаги узоқ тўхтаб қолишларни ва махсус техникаларнинг двигателларини қиммат нархга асосий таъмирлаш учун режалаштирилмаган харажатларни бартараф қилишга имкон беради.